​Боғчага фарзандни жойлаштириш хизматлари ҳам Давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилади

​Боғчага фарзандни жойлаштириш хизматлари ҳам Давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилади

2018 йил 1 апрелдан бошлаб, Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари олиш учун жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади, деб ёзади Kun.uz​. Бу ҳақда болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарорида шундай дейилади.

Ушбу қарорга кўра, йўлланмалар муассасаларда ўринлар бўшаган куни навбатга мувофиқ расмийлаштирилади. Бунда имтиёзли рўйхатга киритилганлар бўйича йўлланмалар умумий рўйхатга киритилганларга нисбатан биринчи навбатда расмийлаштирилади.

Шунингдек, ногирон бўлган шахсларнинг болалари; уч нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг болалари; ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари; талабалар ва педагогларнинг болалари; етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар; бошқа муассасалардан ўтказилган болалар; акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар имтиёзли рўйхатга киритилади.

Қарорда таъкидланишича, болаларни муассасага қабул қилиш бўйича давлат хизмати бепул амалга оширилади.