Бола касал бўлганида бериш мумкин бўлган 4 ичимлик

Бола касал бўлганида бериш мумкин бўлган 4 ичимлик

Шамоллаш вақтида кўп суюқлик ичиш кераклиги ҳақида ҳаммамиз биламиз. Лекин қандай ичимликлар ичиш керак?

Биз касал бола учун ҳам мазали ва ҳам фойдали бўлган бир неча ичимликлар ҳақида айтмоқчимиз.

Болани даволашда амалга ошириладиган ҳамма амаллар, шу жумладан табиий воситаларни қўллаш ҳам шифокор маслаҳатига асосан бўлиши керак. Агар боланинг ҳарорати 38 даражадан юқори бўлса, яхшиси иссиқ ичимликлардан воз кечиш керак.

Энг муҳими: бола иссиқ ичимликни қабул қилгандан кейин иссиқ жойда ўтириши керак.

Мақсадга эришиш (токсинларни чиқариш) учун ичимликнинг илиқ бўлиши ҳам кифоя қилади.

Асалли чой. Бир пиёла чойга икки чой қошиқ асал етарли бўлади. Асални ундан кўпроқ қўшсангиз аллергия қўзғатиши мумкин. Суюқликнинг ҳарорати 40 даражадан юқори бўлмаслиги керак, чунки асал иссиқ сувда ўз фойдали хусусиятларини йўқотади.

Ўсимлик чойлари. Мойчечак, календула, тошчўп, калина, смородина барглари ва наъматак каби ўсимликлардан шамоллашга қарши ажойиб ичимликлар тайёрлаш мумкин. Уларни алоҳида-алоҳида ҳам, биргаликда ҳам дамлаш мумкин. Бу ўсимликларнинг ҳар бири яллиғланишга қарши ва иситмани пасайтириш хусусиятларига эга.

Липа чойидан эҳтиётлик билан фойдаланинг: ичимликни кам дозаларда қабул қилиш керак, чунки у болада асабийлик ҳолатини келтириб чиқариши мумкин. Кунни липа чойини ичиш билан ўтказсангиз – тунни албатта уйқусиз кечиришингиз турган гап.

Олхўри қоқи, туршак каби қуруқ мевалардан тайёрланган ичимликлар ҳам жуда фойдали. Лекин уларни тайёрлашда шакарни кўп қўшиб юборманг.

Клюквали морс – шамоллашга қарши ичимликлар орасида энг фойдалиларидан бири ҳисобланади: резавор мева витаминларга жуда бой ва бактерияларни қириш хусусиятига эга.

Манба: Daryo.uz