Болага қайси резавор меваларни бериш мумкин?

Болага қайси резавор меваларни бериш мумкин?

Кўпчилик ота-оналарни резавор мевалар болага неча ёшдан бошлаб берилиши ёки уларга қайси резавор меваларни бериш мумкин деган саволлар қизиқтиради.

Биз сизнинг эътиборингизга гўдак учун қайси резавор мевалар фойдалироқ эканлиги ҳақида баъзи маълумотларни ҳавола қилмоқчимиз.

Қора қорағат (смородина) – витаминлар ва микроэлементлар: C витамини, калий ва темир, фолий кислотасининг кони ҳисобланади.

Смородинадан болалар учун алоҳида ширинлик сифатида фойдаланиш, мураббо, компот ва морсларга қўшиш мумкин.

Бу фойдали резавор мевани музлатиш, духовкада ёки очиқ ҳавода қуритиш мумкин.

Қулупнай – таркибидаги каротин моддаси туфайли кўриш қобилиятини мустаҳкамловчи восита ҳисобланади.

Қулупнай органик кислоталар, болалар учун витаминлар ва микроэлементларга жуда бой. Лекин унинг юқори аллергия қўзғатувчанлик хусусияти ҳақида унутманг – қулупнай болаларнинг овқатланиш рационига бир ёшдан кейин ва аста-секинлик билан киритилади.

Клюква кальций, C витамини ва органик кислоталарга бой. Бу резавор мева микроблар билан курашишнинг самарали воситаси ҳисобланади ва меъда бузилишида ёрдам беради.

Малина кўплаб шифобахш хусусиятларга эга: иситмани тушурувчи, шамоллашга қарши, тер ҳайдовчи. Малина меъда ва ичак касалликларида, шунингдек озиқ-овқат аллергияларида тавсия қилинмайди.

Қулупнай, черника ва малинани махсус идишларда совутгичда сақланг. Маймунжонни эса қопқоқсиз идишда сақланг.

Резавор мева ҳисобланувчи анорнинг таркиби ҳам витаминлар, органик кислоталар ва тери ошловчи моддалардан иборат.

Унинг шарбати иштаҳани очади ва ични қотирувчи хусусиятга эга. Шунинг учун уни ичи қотадиган ёки ортиқча вазнли болаларга бериш тавсия қилинмайди.

Болага қайси резавор меваларни бериш мумкин?

Биринчи навбатда, эти юмшоқ меваларни танлаш керак. Бу сариқ гилос, гилос, ирга. Меваларни унчалик катта бўлмаган порсияларда беринг. Қулупнай ва малинани эса бола бир ёшга тўлганидан кейин, асосий меваларни татиб кўрганидан кейингина бериш мумкин.

Манба: Daryo.uz