Болалар кашф этаётган дунё

Болалар кашф этаётган дунё

Энг катта жиноят — болалардан орзуларини тортиб олишдир.

Энг катта хато эса кўнгилни синдиришдир. Болаларингизни асранг.

Футбол-путбол

«— Ҳозир ҳамма артистларнинг боласи футболга боради. Ўртоқларим ҳам болаларини футболга беришган. Жалолиддиннинг ўзи ҳам анув Месси-Пессими, ўшанга ҳавас қилиб, футболкасини кийиб юради-ку, — деди дадам онам арчиб тўғраётган олма бўлагини оғзига соларкан.

— Шу, менам футболга борсин деяпман. Боксга берайлик десам, калтак еб юрадими? — онам ҳам отам томон бўлиб жавоб берди.

Ҳал қилувчи суҳбат бошланганда мен эндигина ошхонага киргандим. Укам эса ўз хонасида — сурат чизиш билан овора.

— Расм-пасмини йиғиштирсин, бир йиллардан сўнг энг зўр болалар футбол клубига жойлаштириб қўяман. — Дадамнинг бир одати бор, айрим сўзларни жуфтлаб айтади — овқат-повқат, ўқиш-пўқиш.

— У расм чизишга қизиқади. Суратларини бир кўрсанглар эди, — дедим ўн олтига тўлганман, ўз фикримни билдиришга ҳақлиман деган ўйда. Қолаверса, опа бўлиб укамнинг қизиқишларини мен ҳимоя қилмасам, ким ҳимоя қилсин?

— Эй, бир бало расмлар. Кейин рассом бўлиб нима қилади? — деди онам.

— Лаббай, устоз, — деди у бир қўли билан парта устида турган ручкасини ўйнаб.

— Қани, доскага чиқ. Ҳозир тушунтирган мисолимни ишла, — шундай дея ёши қирқлардан ошган опа нам мато билан доскани артиб ташлади.

— Телефон титкиламасдан, доскага қараб ўтириш керак. — Ўқитувчи шундай дея Маҳмудга жойини кўрсатди. Менга қараб эса гапида давом этди. — «2» қўйиб қўйинг. Бу болада на билим бор, на тарбия. Онаси ташлаб кетган уни.

Айни шу пайтда укам ҳам ошхонадан бўй берди.

— Футболчи бўлиб нима қиламан? Жаҳон чемпионатига чиқа олмаслигимизга ҳисса қўшаманми? Мен жамоамиз чемпионатга чиқишини истайман, — деядарров жавоб берди энди саккизга тўладиган укам ўзига яраша ишонч билан. — Футбол-путболга бормайман, — дея ҳойнаҳой бизга кўрсатишга олиб тушган, янги чизган суратини бағрига босганча хонасига кириб кетди.

Эртаси куни мактабда укамнинг туманимизда «Энг яхши рассом бола» деб топилганини эшитиб қувониб кетдим. Ана энди, футбол-путболга бормайди! Ота-онамни кўндирамиз!»

Амалиёт ўқитувчиси

«Амалиёт ўташ учун лицейга келганимизда, ҳар биримизни алоҳида гуруҳларга бириктириб қўйишди. Менинг чекимга аниқ фанларга ихтисослаштирилган гуруҳ тушди, дарсхонага кирсам — иккитагина қиз ўтирибди, ўғил болалар эса тўп-тўп бўлиб олишган. Юрагим орқага тортиб кетди. Бу тўполончи ўғил болалар билан амалиёт ўқитувчимиздан тузук баҳо ололмасам керак?

Бекор чўчиган эканман, тез орада болалар билан дўстлашиб кетдик. Улар мени устоз деб эмас, опа деб чақиришлари ҳам елкамдаги масъулиятни енгиллатиб турар, аммо меҳрим товланиб, касбим сирларини ўрганар эдим. Бир кун синф раҳбарининг дарсини кузатишга кирдим. Ўқитувчи қўярда-қўймай мени ўзининг жойига ўтирғизди.

— Барибир мен ўтирмайман, сиз ўқувчиларни баҳолаб турасиз, — деди у қўлимга гуруҳ журналини тутқазганча.

Кейин дарс бошланди. Ўқитувчи математика илмини сув қилиб ичган, мисолларни зумда формулага солиб, тез-тез доскага ёзганча тушунтириб ташлар — бир сўз билан айтганда, йиллар давомида ишлаб, қўлию кўзи пишиб кетган эди. Қачон мен ҳам шундай чаққон ҳаракатлар билан мисолларни ечиб, болаларнинг диққатини доскадан узмай ушлаб турарканман-а?

— Маҳмуд! — ўқитувчи қўлидаги бўрни доскага тақ этиб уриб, орқа партада ўтирган сап-сариқ йигитга қаради.

Маҳмуд истамайгина ўрнидан турди. Ҳамма ўқувчилар у томон ўгирилишди.

Маҳмуд эса доскага чиқиб анграйиб тураверди. Бошқа фанлардан ҳам ўзлаштириши унча яхши бўлмаган бу бола доим мени ўйлантиради — нега бунча ғамнок у?

Ручка тутган қўлларим қалтираб кетди. Бошимни эгиб олдим. Маҳмуд томонга қарай олмасам-да, унинг сап-сариқ юзи қизариб кетганини сезаётгандим.

Маҳмуд эртаси куни дарсга келмади. Дадаси лицей директорига учрашиб, уни бошқа лицейга кўчирмоқчилигини айтибди. Мен, негадир, хотиржам тортдим. Ўқитувчидан эса фақат битта нарсани — болаларни тенгдошлари олдида изза қилмасликни ўргандим».

Шоира ШАГИАІМЕДОВА

Манба: Darakchi.uz