Болалар массажи ҳақида 6 та савол: эксперт жавоб беради

Болалар массажи ҳақида 6 та савол: эксперт жавоб беради

Яхши мутахассис ёки махсус тайёрловдан ўтган оналар томонидан қилинган массаж кичкина болалар учун жуда фойдали.

Биз асосий саволларимизни шифобахш жисмоний тарбия шифокорига бердик ва болага зарар етказмаслик учун массажни қандай ва қачон олиш кераклигини билиб олдик.

Саволларга эксперт остеопатия доктори, массажист, реабилитолог ва шифобахш жисмоний тарбия шифокори Елена Борисовна Хабарова жавоб беради.

Соғлом болага массаж керакми? Ҳа, керак. Соғломлаштирувчи массаж мушаклар ва юрак-томир тизими фаолиятини яхшилайди. Эмоционал фонни нормаллаштиради, ҳазм қилиш, уйқу, иммунитетга ижобий таъсир кўрсатади, санчиқларни камайтиради.

Массажни неча ёшдан бошлаш керак? Туғилгандан бир ҳафтадан кейин. Ва буни ҳар қандай ёшда, айниқса фаол ўсиш даврида давом эттириш мумкин.

Массажга ким йўлланма бериши мумкин? Соғломлаштирувчи массажга болалар шифокори йўлланма беради. Даволовчи массажни эса касаллик аниқланган ҳолатларда мутахассис шифокорлар тавсия қилиши мумкин.

Қандай муаммоларни массажсиз ҳал қилиб бўлмайди? Массаж бўйин қийшиқлигида, тонус паст ёки юқори бўлганда, маймоқликда, санчиқларда, кўп касал бўлишда керак бўлади.

Қандай ҳолларда массаж мумкин эмас? Сурункали касалликларнинг зўрайиш даврида, ҳарорат юқори бўлганда, аҳвол ёмонлигида. Чала туғилган, вазни кам бўлган чақалоқларни ҳам массаж қилиш мумкин эмас.

Массажни куннинг қайси вақтида қилиш яхшироқ? Жиддий фарқи йўқ. Лекин, агар бола кечқурун қилинган массаждан кейин ҳаддан ташқари асабий бўлса, ёмон ухласа, унда яхшиси машғулотларни эрталабга кўчирган маъқул.

Манба: Daryo.uz