Фарзандингизга ҳар куни 15 дақиқа китоб ўқиб беришнинг 15 фойдаси

Фарзандингизга ҳар куни 15 дақиқа китоб ўқиб беришнинг 15 фойдаси

Америка Педиатрлари Уюшмаси тадқиқотларининг натижасига кўра, бола билан ҳар куни 15 дақиқа давомида китоб мутолаа қилишнинг фойдаси катта экан.

1. Бола миясининг 90% унинг 3 ёшига қадар ривожланиб бўлади. Шу даврда болага китоб ўқиш мия ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

2. Уч ёшлик боланинг сўз бойлигига қараб у 3 синфда «ўқиш»дан неча баҳо олишини олдиндан билса бўлади.

3. Кунига 15 дақиқа давомида болага китоб ўқиб берилса, у 1 йил мобайнида 1 миллионга яқин янги сўзни эшитган бўлади.

4. Биринчи синф китобларини ўқий олмаган бола, кейинчалик 4 синф китобларини ҳам ўқий олмайди.

5. Мактабгача ёшдаги болаларга кўп китоб ўқилган бўлса, улар 1-синфга қадар бошқаларга нисбатан тезроқ алифбени ўрганади, 20 гача санай олади ва ўз исмларини ёза олади.

6. Боланинг мактаб ёшигача бўлган даврида ота-онаси билан китоб ўқиши, уни мактаб даврида китобга қизиқувчанлиги ошишига олиб келади.

7. Ёшлигидан китоб ўқишга одатланган болада тил нуқсонлари, гапиришда қийинчиликлар бўлиши кам намоён бўлади.

8. Ўқиш бошқаларнинг ҳиссиётларини тушунишга ёрдам беради.

9. Ўқиш боланинг билимлари асосидир.

10. Китобдан олинган маълумот телевизор, интернет ва радиодаги қабул қилинган маълумотдан кўра кўпроқ мияга ижобий таъсир қилади. Ундан ташқари китоб ўқиш зеҳнни чархлаб, бола диққатини бир жойда узоқ вақт ушлай олиш қобилиятини кучайтиради.

11. Статистикани кўрсатишича, мактабгача ёшдаги болаларга ота-она китоб ўқиб берса, китобга бўлган қизиқиш 100% бўлади. Тўртинчи синфга келиб китобга бўлган қизиқиш 54%гача тушиб кетади. Бунинг сабаби, бола билан ота-она бирга ўқимаслигида экан.

12. Китоб тили адабий ва чиройлидир.

13. Китобни қизиқиш ва иштиёқ билан болага ўқиб бериш, кейинчалик унда китобга меҳр уйғонишига олиб келади.

14. Телевизордаги берилаётган «луғат»дан кўра китобда берилаётган матндаги «луғат» икки баробар кўпдир.

15. Уйда 6-8 ёшли болаларга ота-онаси китоб ўқиб бериш даврини болаларнинг бири китобни севганлари учун хуш кўрсалар, бири ота-онаси билан ажойиб вақт ўтказаётганлари учун яхши кўрар эканлар.