Ижарага берилган дарсликлар йўқолса, қанча жарима тўланади?

Ижарага берилган дарсликлар йўқолса, қанча жарима тўланади?

Мактабларда ижарага берилган дарсликлар ёки ўқув-методик қўлланмалар ижарага олувчилар томонидан йўқотилган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келтириб қўйилган тақдирда, зарарнинг ўрни улар томонидан худди шундай дарсликлар билан қопланади ёки уларнинг қиймати қуйидаги миқдорларда тўланади, деб ёзмоқда Kun.uz.

Унга кўра:

биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарсликлари ва ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг бир баравари миқдорида;

2 — 4 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг икки баравари миқдорида;

юқори синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг тўрт баравари миқдорида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дарсликларни жойларга етказиш билан боғлиқ қатор муаммолар аниқланганди.