Мактабларда синовдан ўтказилган 4-синф формаси энг кўп эътирозларга сабаб бўлди

Мактабларда синовдан ўтказилган 4-синф формаси энг кўп эътирозларга сабаб бўлди

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда «O‘zbekiston 24» радиосининг қўшма лойиҳаси доирасида мутасаддилари ягона мактаб формалари билан боғлиқ саволларга жавоб берди.

Қайд этилишича, ўтган синов даври мобайнида энг кўп эътироз 4-синф мактаб формасига нисбатан билдирилган.

«Ота-оналарнинг фикрича, 4-синф ўқувчилари кийган оқ кўйлак, тўқ кўк рангли шим, сарафан, нимча ва бардо рангли бомбердан иборат форма дизайни, ранги маъқул бўлса-да, матосининг сифати яхши бўлмагани боис, айрим ноқулайликлар кўзга ташланди. Мисол учун, ўқувчи-қизларимиз кийган сарафан тепага кўтарилиб кетади. Ювилганда материалнинг юза қисмида ҳам питиқчалар ҳосил бўлди. Дазмол олиши ҳам яхши эмас. Ўтган уч ой давомида айрим ўқувчиларники тез-тез ювилганлиги боис, бўшашиб, хушбичимлигига бироз путур етди.

Мутахассислар таъкидлашича, матолар ўзимизда ишлаб чиқарилган, соф пахтадан. Ушбу эътирозлар сабаб ишлаб чиқарувчиларга дазмолни яхши олиши учун қисман синтетик матолар қўшиш тавсия этилган», — дейилади хабарда.