Ўз қўлларимиз билан киригами — бўртма откритка ясаймиз (видео)

Ўз қўлларимиз билан киригами — бўртма откритка ясаймиз (видео)

Киригами — қоғоз, елим, қайчи ёки пичоқ ёрдамида бўртма откритка ва фигуралар ясаш техникаси. У оригамининг турларидан бири ҳисобланади. Киригами техникасига 1980 йиллар бошида япониялик архитектор Масахиро Чатани асос солган.

Зарур буюмлар

Бўртма откриткани ясаш учун сизга қуйидагилар керак бўлади:

  • қоғоз кесиш учун пичоқ;
  • чизғич;
  • қалин қоғоз ёки картон;
  • шаблонни қоғозга маҳкамлаш учун скрепка ёки скотч.

Қандай ясалади?

Киригами откриткалари махсус шаблонлар бўйича кесиб олинади, бундай шаблонларни интернетда топиш ёки ўзингиз ясаб олишингиз мумкин. Агар сиз киригамини биринчи марта ясаётган бўлсангиз, оддий шаблонни танлаб, принтердан чиқариб олинг. Схемани бирон нарса устига қўйиб, пичоқ ёрдамида кесмалар туширинг. Бунда, яхшиси, металл чизғич билан қуролланинг — кесмалар максимал даражада аниқ бўлиши муҳимдир.

Схемаларда кесиладиган чизиқлардан ташқари, букиладиган чизиқлар ҳам бор. Адашиб кетмаслик учун уларни турли рангдаги қаламлар билан бўяб қўйиш мумкин. Киригами санъатини ўзлаштиришни видеойўриқлар билан бошлаш энг осонидир.

Оддий киригами откриткалари

Оддий схемаларда ўрганган яхшироқ. Бундай откриткаларни ҳатто болалар билан бирга ясаш ҳам мумкин.

Мураккаброқ схемалар

Оддий шакл ва откриткаларга қўлингиз келишиб қолганидан кейин, янада мураккаброқ шаблонларга ўтиш мумкин.

Манба: Daryo.uz