Ўзбекистонда янги мактаб формасини синовдан ўтказиш бошланди

Ўзбекистонда янги мактаб формасини синовдан ўтказиш бошланди

Ўзбекистонда иккита мактабда янги кўринишдаги мактаб формалари синовдан ўтказила бошланди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

Янги мактаб формасини ишлаб чиқаришда Ўзбекистон Тўқимачилик саноати ассоциацияси ҳамда «Шарқ либослари» дизайн маркази ҳамда бир неча моделерлар танлов асосида жалб қилинган.

Янги кўринишдаги мактаб формалари тажриба сифатида Тошкент шаҳридаги 91 мактаб ва Сирдарё вилоятидаги 4 мактабларда синовдан ўтказилмоқда. Мактаб формаси ёшига қараб уч гуруҳга бўлинган: 1–4, 5–7 ва 8–11-синфлар учун. Синовда иштирок этиш учун тақдим этилган 30 та намуналардан ҳар бир гуруҳ учун тўрттадан кийимлар жамланмаси танлаб олинди.

«Тажриба софлигини таъминлаш мақсадида, икки мактабда бир неча хил формани бир вақтнинг ўзида синовдан ўтказишга қарор қилинди. Ўқувчиларнинг ота-оналаридан ўз изоҳларини алоҳда карталарда қайд этиш сўралди. Хусусан, тажрибада янги мактаб формасининг болалар учун қулайлиги, чидамлилиги, ювилганидан кейин қанчалик кичрайш-кичраймаслиги ва матонинг юмалоқ тугунчалар билан пайдо бўлиш-бўлмаслик хусусиятлари ўрганилди», — дейилган ассоциация хабарида.

Дизайнерлар айтишига қараганда, янги мактаб формасини ишлаб чиқишда уч мавсум шароитлари ҳисобга олинган – куз, қиш ва баҳор. Ундан ташқари Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари иқлими, миллий менталитет, тозалик нормалари ва болалар ёши ҳам ҳисобга олинган. Янги мактаб формаси ишлаб чиқаришда асосан маҳаллий газмол ва фурнитуралардан ҳамда натурал материаллардан фойдаланилган.

Мактаб формасини танлаш бўйича тажриба ушбу йилнинг охирига қадар якунланиши керак, чунки келаси ўқув йилидан бошлаб барча мактабларда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган янги формаларни жорий этиш режалаштирилмоқда. Ҳар бир ўқув муассасанинг раҳбарияти ва ота-оналарга тасдиқланган кўринишдаги бир неча хил формалардан бирини танлаб олиш таклиф этилади. Мактаб формаси махсус магазинларда сотилади.