Пахтаобод тумани мактабгача таълим бўлимига 12 млрд сўмга яқин маблағ ажратилди

Пахтаобод тумани мактабгача таълим бўлимига 12 млрд сўмга яқин маблағ ажратилди

Пахтаобод тумани мактабгача таълим бўлимига 2018 йилда бюджетини режалаштиришда адолатлилик, ошкоралик ва шаффофлик принципларига риоя қилинмоқда. Жумладан, 26та мактабгача таълим муассасаларида 171та гуруҳда жами 2995 нафар бола таълим тарбия олади. Ушбу муассасаларда ишловчи барча ходимларнинг бир ойлик иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун 716 млн сўмдан ортиқ бюджет маблағлари ажратилган, деб ёзмоқда Kun.uz.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454- сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган 2018 йил учун мактабгача таълим муассасаларига жами 11 млрд 808 млн 890 минг сўм, шундан иш хақи харажатларига 7 млрд 687 млн 112 минг сўм, иш ҳақидан ажратмалар учун 1 млрд 921 млн 778 минг сўм ва бошқа харажатларга 2 млрд 200 млн сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган.

Давлат бюджети параметрларига мувофиқ бюджетдан ажратиладиган маблағларни тақсимлашда халқимиз учун очиқ, адолатли, ошкора ва шаффофликни таъминлаш учун 2018 йилда мактабгача таълим муассасаларига дори-дармон харажатларига ҳар бир тарбияланувчига 3600 сўмдан жами 10 млн 782 минг сўм, чойшаб-ғилофларни сотиб олиш харажатларига ҳар бир тарбияланувчига 38 минг сўмдан  жами 113 млн 810 минг сўм, озиқ-овқат харажатларига 2995 нафар тарбияланувчидан ушбу муассасада бўлиш вақтидан ҳамда амалдаги СанПиН меъёрларидан келиб чиқиб  1 млрд 148 млн сўм маблағлар молиялаштирилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, тасдиқланган манзилли дастурга асосан мактабгача таълим муассасаларида энергия тежаш тадбирлари доирасида самарадор иситиш қозонларига алмаштириш харажатларига 9-мактабгача таълим муассасасига 80 млн сўм, 10-мактабгача таълим муассасасига 80 млн сўм, 15-мактабгача таълим муассасасига 80 млн сўм, 21-мактабгача таълим муассасасига 75 млн сўм, 27-мактабгача таълим муассасасига 135 млн сўм, жами 450 млн сўм  маблағлар йўналтирилган.

Шунингдек, тасдиқланган манзилли дастур асосида жорий таъмирлаш мақсадлари учун 12-мактабгача таълим муассасасига 50 млн сўм, 18-мактабгача таълим муассасасига 200 млн сўм, жами 250 млн сўм маблағлар ажратилди.