Президент қарори билан Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилди

Президент қарори билан Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, 30 сентябрь куни мактабгача таълим тизимини бошқаришни тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳужжатга кўра, Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилади.

Янги вазирлик таркибига Қорақалпоғистон мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятларнинг мактабгача таълим бошқармалари ҳамда уларнинг шаҳар-туманлардаги бўлимлари киради.

Қарорда айтилишича, охирги 20 йил ичида мактабгача таълим муассасалари (МТМ) сони 45 фоиздан кўпроққа қисқариб кетган, болаларнинг мактабгача таълим муассасалари томондан қамраб олиниши 30 фоизга яқинни ташкил этади.

Шу муносабат билан мактабгача таълим раҳбарлари ва педагогик ходимларини замонавий технологиялар ва методлар негизида қайта тайёрлаш ва «болаларни сақлаш бўйича муносиб шароитлар»ни яратиш режалаштирилган.