Психолог Ториқ Ҳабиб фарзанд тарбиясидаги муаммолар ечими ҳақида

Психолог Ториқ Ҳабиб фарзанд тарбиясидаги муаммолар ечими ҳақида

Фарзандингиз ёлғон гапиряптими?

Демак, сиз уни қаттиқ назорат остига олгансиз!

Фарзандингиз ўзига ишонмаяптими?

Демак, сиз уни руҳлантирмас экансиз!

Фарзандингиз яхши гапира олмаяптими?

Демак, сиз у билан суҳбатлашмас экансиз!

Фарзандингиз ўғрилик қиляптими?

Демак, сиз унга совға-салом бермаётган экансиз!

Фарзандингиз қўрқоқми?

Демак, сиз уни кўп ҳимоя қиларкансиз!

Фарзандингиз бошқаларни ҳурмат қилмаяптими?

Демак, сиз унинг ёнида овозингизни пасайтирмас экансиз!

Фарзандингиз доим қовоғи осилганми?

Демак, сиз уни мақтамас экансиз!

Фарзандингиз қизғанчиқми?

Демак, сиз у билан ўзаро ҳамкорлик қилмас экансиз!

Фарзандингиз бошқаларга нисбатан тажовуз қиляптими?

Демак, сиз унга нисбатан қўпол муносабатда бўларкансиз!

Фарзандингиз заифми?

Демак, сиз унга кўп дўқ-пўписа қилар экансиз!

Фарзандингиз сизни қизғаняптими?

Демак, сиз унга нисбатан беэътибор экансиз!

Фарзандингиз сизни безовта қилиб, тинчингизни бузяптими?

Демак, сиз уни бағрингизга босиб, юзларидан ўпмас экансиз!

Фарзандингиз сизга бўйсунмаяптими?

Демак, сиз ундан кўп нарса талаб қиларкансиз!

Фарзандингиз одамови бўлиб қолганми?

Демак, сиз ўзингиз билан ўзингиз овора экансиз!

«Бахтли ҳаёт сари» китобидан

Манба: Darakchi.uz