Йиғлаётган болани юпатишнинг энг осон йўллари

Йиғлаётган болани юпатишнинг энг осон йўллари

Ёш боланинг «намунали чиқишлари»дан ҳатто энг сабрли ота-оналар ҳам чарчайди. Бизнинг ғояларимиздан фойдаланинг — мана кўрасиз, вақт ўтиши билан бола сизнинг вазминлигингизни кўриб, «томоша» кўрсатишдан тўхтайди.

  1. «Кўз ёшларини чиниқтирамиз»

Бола йиғлаяптими? Унга халал берманг ва тўхтатишга уринманг, жараённи қийинлаштириб юборасиз. Масалан, ундан паст овозда йиғлашни илтимос қилинг (акс ҳолда «қўшнилар югуриб келади», «мушук қўрқади»). Гўдакни чалғитиш учун шахсий ўрнак кўрсатишингиз мумкин. Ва бола вазифани бажаришга ҳаракат қилгунча унинг жазаваси ҳам тамом бўлади.

  1. «Ким бу?»

Уйда ҳам, кўчада ҳам бир хилда ижобий самара берувчи универсал усул. Бола йиғлашни эндигина бошламоқчи бўлганда мушукникидек ёки қушлардек овоз чиқаринг ва «Ким бу? Уни излаймизми?» деб айтинг. Ва уларни излашга киришинг.

  1. «Диққатни нарсаларга қаратиш»

Бола йиғлаётганда, маълумотларни қабул қилишнинг асосий йўлларини қўллаб унинг диққатини чалғитиш керак. Энг оддийси — нигоҳни қўллаш: «қара, анави узоқдаги катта яшил нарса нима», «э, қор устидаги бу излар кимники», «қара, юлдуз учгандек бўлди» — бу вазиятда кўзингиз нимага тушса, ўша нарсани қўллашингиз керак бўлади.

  1. «Разведкачилар»

Боланинг эшитиш қобилиятини қўллаб кўриш ҳам мумкин. Унинг диққатини бошқа товушларга қаратишга ҳаракат қилинг: «Эшитяпсанми, қушлар гаплашаётганга ўхшайди», «Жим, кимдир тақиллатяпти — балки Қорбободир?» — бу йўналишда чексиз хаёлпарастликка берилиш мумкин!

  1. «Кичкиналардек»

Болалик хархашаси пайтларида болага қизиқтирувчи овозда, лекин меҳрибонлик билан айтинг: «Энди сен чақалоқ бўласан, майлими?». Ва у бу нимани билдиришини англагунча, ўзингизнинг «кўз ёшларига қарши дастурингизни» бошланг . Фарзандингизга худди чақалоқдек муомалада бўлинг: уни йўргаклаётгандек қилиб кўрсатинг, «кичкитойим» деб эркаланг, бошини силанг — мана кўрасиз, иккалангиз ҳам хурсанд бўласизлар.

Манба: Daryo.uz