Йил охиригача болаларнинг МТМларга қамрови кўрсаткичлари 47 фоизга етказилади

Йил охиригача болаларнинг МТМларга қамрови кўрсаткичлари 47 фоизга етказилади

2018 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги болаларнинг мактабгача таълим муассасалари (МТМ)га қамрови 33 фоизни ташкил қилмоқда. Йил охирига бориб, бу кўрсаткични 47 фоизга етказиш режалаштирилмоқда. МТМ вазирлиги раҳбари Агрепина Шин президентнинг Facebook’даги саҳифаси орқали тақдим этилган интервьюсида шундай маълумот берди, деб ёзади Kun.uz.

«2017 йилнинг сентябрида Мактабгача таълим муассасалари тизимида 4900 МТМ фаолият кўрсатаётган эди, бундан атиги 178 тасигина нодавлат МТМ бўлган, яъни хусусий сектор улуши 0,04 фоиз атрофида бўлган. Эрта ёшдаги (3-7 ёш) болаларнинг МТМга қамрови ўша пайт ўша вақт 28 фоизни ташкил қилган, ҳозирда 2 миллион 500 минг нафардан иборат», – дейди Агрепина Шин.

Вазирнинг сўзларига кўра, бугунга келиб мамлакатдаги МТМлар сони 5800 тага етган бўлса, улардан 400 таси нодавлат МТМ ҳисобланади, яъни ўтган етти ой ичида МТМлар сони деярли 855 тага ошди.

Бунга уч сабаб келтирилди:

  1. Қурилиш;
  2. Хусусий сектор ривожи;
  3. Муайян бўлимларнинг қайта ташкил қилиниши.

Кабинет. Гость выпуска Министр дошкольного образования Республики Узбекистан Агрепина Шин

Кабинет. Гость выпуска Министр дошкольного образования Республики Узбекистан Агрепина Шин

Publiée par Шавкат Мирзиёев – Shavkat Mirziyoyev sur samedi 26 mai 2018