Биласизми?

1 январдан бошлаб мактаблар рейтинги тузилади

2019 йил 1 январдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан туманлар ва шаҳарлар кесимида танлаш асосида умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлиги бўйича рейтинги тузилади. Бу Президентнинг 5 сентябрда имзолаган фармонида кўзда тутилган.

Рейтинг якунлари оммавий ахборот воситаларида ва Давлат инспекциясининг веб-сайтида кейинги ўқув йили бошланишидан кечиктирмай жойлаштирилади.

Шунингдек, ҳужжат билан муваффақиятли фаолият юритаётган мактаблар негизида тармоқли мактабларни ташкил этилиши белгиланди. Ушбу тармоққа юкламаси паст коэффициентли мактабларни киритиш ҳақидаги қарор халқ таълими вазири томонидан қабул қилинади.