Биласизми?

Болалар хонасини қандай қилиб ортиқча харажатларсиз безатиш мумкин?

Боланинг дунёга келиши ҳар бир оила учун қувончли ҳодиса. Бироқ қувонч билан бирга баъзи молиявий харажатлар ҳам юзага келади — аравача, каравотча, кийим-кечак, тагликлар ва болалар таоми… Болалар хонасини ортиқча пул сарфламасдан безатиш мумкинми?

Биринчи навбатда, қоғоз обойлардан воз кечиб, махсус бўёқлардан фойдаланишни тавсия этамиз. Фарзандингиз ўзини рассом ролида синаб кўрмоқчи бўлса, уларни ювиш осонроқ бўлади.

Девор ва шифтни безатиш учун қоғоздан қирқиб ясалган шаклчалар — баргчалар, капалакчалар, юлдузчалар, қушчалардан фойдаланинг. Уларни махсус елим ёрдамида ёпиштириш ёки арқончаларга илиб қўйиш мумкин.

детская-2

Болалар хонасида оилавий альбомдаги суратлардан фойдаланиб шажара дарахтини «ўстириш» мумкин. Бу интерьер учун жуда чиройли безак бўлиб, аждодларга ҳурмат ва оила тарихига қизиқишни юзага келтиради.

детская3-680x383

Буюмларни сақлаш учун қўшимча жой яратишда қўлда ясалган махсус қутилар ёрдам беради. Картон қутилар, эски мебел ҳамда мевалар яшиги бунинг учун асос бўлиб хизмат қилади.

детская4

Агар кичкинтойингиз Lego’ни яхши кўрса, кичкина қисмчаларнинг йўқолиб қолиш ҳолати сизга таниш бўлса керак. Бу ҳолатда Lego жавонларидан фойдаланиш мумкин.

Унинг катта бўлакларини деворга ёпиштириб қўйсангиз, уларга ясалган одамчалар ёки бошқа майда қисмларни жойлаштириш жуда қулай бўлади.

детская5-448x600

Севимли китобчалар, дисклар ва картиналар ҳам болалар хонасини безатиб туриши мумкин. Бунинг учун унча чуқур бўлмаган жавончалар мос келади.

Манба: Daryo.uz