Биласизми?

Бола совуқ қотганда…

Ҳатто ёз мавсумида ҳам бола осонгина совуқ қотиши мумкин. Қиш ҳақида эса гапирмасаям бўлади! Аммо бундан қўрқиш, уйда беркиниб ўтириш ёки қават-қават кийинишга ҳожат йўқ. Ўз ҳаракатларингизни ўйлаб қилинг ва шунда касаллик сизни четлаб ўтади! Совуқ пайтда кичкинтой учун яхши кийиниш жуда муҳим. Бу қиммат пўстин, шуба, бош кийими ва қўлқоп бўлиши шарт эмас. Аввало болани унинг темпераментига ва сайр чоғида нималар билан шуғулланишига қараб кийинтириш лозим. Масалан, аравачада ухлаётган гўдакка иссиқ комбинезон ва оёқларини иссиқ тутадиган мўйнали конверт кийдирса бўлади. Гиперфаол икки-уч яшар болани эса иссиқ кийинтиришга хожат йўқ. Термокомбинезон (яхлит ёки ажратилган) ва унинг остидан минимум кийим (колготка ва реглан) ўйинқароқ кичкинтойнинг совуқ қотишига йўл қўймайди. Агар бундай кийимда у скамейкада ўтириб, зерикадиган бўлса, унда совуқ қотиши турган гап. Оёқларни иситамиз!

Бола совуқ қотганини англаб етишингиз билан уни тезроқ уйга олиб киринг. Уйда уни иситувчи протседураларни бажариш керак бўлади. Улар томирларни кенгайтирувчи таъсир кўрсатади ва қон айланишини тезлаштиради, организмнинг ҳимоя кучлари эса ошади. Демак, иложи борича тезроқ оёқларни иситамиз! Бунинг учун тоғорани сода билан ювинг ва унга 1 2 ош қошиқ қуруқ хантал (горчитса) солиб, устига сув қуйинг (ҳарорати 37 °C дан паст бўлмаслиги керак). Хантал эриб кетганидан кейин фарзандингиздан оёқларини тоғорага солишини илтимос қилинг. 2 3 дақиқадан сўнг бола оёқларини тоғорадан чиқариб олиши керак, сиз эса унга яна иссиқроқ сув қуйинг. Бундай протседуранинг умумий давомийлиги 10 15 дақиқа. Шундан сўнг гўдакнинг оёқларига иссиқ пайпоқ кийдиринг.Бола шунчаки ўтиришдан зерикдими? Сувда сузадиган ўйинчоқлар унинг кайфиятини кўтариши мумкин. Ўрдакчалар, балиқчалар, делфинчалар ва катта китлар ҳам унга қўшилиб думлари, панжалари ва сузгичларини иситишсин.

Ингаляция қиламиз

Эвкалипт, маврак (шалфей) барглари ёки қарағай муртаклари (1 ош қошиғи 1 стакан қайнаб турган сувга дамланади), оққарағай (пихта), чой дарахтининг эфир мойлари (2 3 томчи) – буғли ингаляция учун ажойиб воситалар ҳисобланади. Дамламанинг зарур миқдорини ингаляторга қуйинг. Стулга ўтиринг ва фарзандингизни тиззангизга ўтқазинг. Биргаликда шифобахш буғдан нафас олинг. Айтгандай, бу протседурани уйда махсус мослама бўлмаган тақдирда ҳам ўтказиш мумкин. Фарзандингиз ухлаётган пайтда каравотнинг ёнига гиёҳлар дамламаси солинган тоғорачани қўйиб қўйинг. Каттароқ ёшдаги бола учун эса кенгроқ идишни тайёрланг. Ингаляцияни қандай усулда бажаришингиздан қатъи назар, бола куйиб қолмаслигини (у буғга яқинроқ келмасин) ва қайноқ дамламани тўкиб юбормаслигини назорат қилинг. Ингаляция пайтида гўдак билан биргаликда протседуранинг давомийлигини бошқаринг. Қандай дейсизми? Бунда математика ёрдам беради! Овоз чиқариб юзгача сананг, гўдак эса рақамларни такрорласин (агар адашса, уни тўғирлаб қўйинг) ва яна ўйинлари билан машғул бўлаверсин.

Ишқалаймиз

Қўл билан олдинга қараб ҳаракатлар мушакларни бўшаштиради, қон айланишини ва тўқималарнинг озиқланишини яхшилайди. Бундан ташқари, улар ажойиб тарзда иситади ва нафас олиш йўллари касалликларининг олдини олади. Олдинига боланинг орқасини ва кўкрак қисмини пахмоқ қўлқоп билан ишқаланг. Кейин иситувчи сурмадорини суринг. Буларнинг ҳаммасини кечқурун ухлашдан олдин қилган маъқул. Аммо пижамани кийдиришдан олдин теридаги ортиқча ёғни қоғоз сочиқ билан артиб ташланг. Шунда кийимда ёғли доғлар қолмайди.Кичкинтойга севимли қўғирчоғини даволашга қўйиб беринг. Унга болалар креми ва массаж қўлқопини беринг – ўзини шифокор ролида ҳис этиб кўрсин.

Чой ичамиз

Малина, калина, клюква, брусника C витаминига бой мевалар бўлиб, улар организмнинг ҳимоя кучларини оширади. Шундай экан, қишга ғамлаб қўйилган мураббо, жем ва шунчаки шакар билан майдаланган меваларни олинг.

Қайнатилган илиқ сувли чашкага шакар билан майдаланган меваларни солинг ва ҳаммасини яхшилаб аралаштиринг. Икки дақиқа турсин. Кейин уни докадан ўтказинг ва лимоннинг бир бўлагини солишни (ёки сувини сиқишни) ҳам унутманг.

Ёз неъматлари қишгача сақланмаганми? Ташвиш чекманг! Сотувда шу мевалардан тайёрланган тайёр ичимликлар бор, шулардан фойдаланинг.

Ўрамига ёзилганларни албатта ўқинг! Сизни нафақат маҳсулотнинг яроқлилик муддати ва таркиби, балки у кимга мўлжаллангани ҳам қизиқтириши керак. Чақалоқларга болалар озиқ-овқатлари туркумига кирувчи махсус чойларни харид қилган маъқул. Албатта, у таниқли фирманики бўлиши керак. Унинг ўрамида ушбу маҳсулот истеъмоли мўлжалланган боланинг ёши кўрсатилиши шарт.Каттароқ ёшдаги болаларга эса катталарга мўлжалланган гиёҳли, мевали пакетчаларни дамлаб берса бўлади (одатда 1 та пакетчани тахминан 500 мл қайноқ сувга дамлаш маслаҳат берилади).

Агар тайёрланган ичимлик солинган чашкага чиройли трубкача қўйиб, четларини қор билан безасангиз (бунинг учун идишнинг чеккасини озроқ намланг ва манна ёрмасидан озроқ сепинг), кичкинтой ҳаммасини мазза қилиб охиригача ичиб қўяди. Эрталаб эса соппа-соғ уйғонади!

Препаратларни берамиз

Баъзида бола совуқ қотганида биринчи ёрдам воситаси сифатида интерферон асосидаги препаратлардан бирини тайинлашади (Лаферон, Виферон, Лаферобион). Уни организмнинг турли касалликларга қаршилигини кучайтириш мақсадида ҳам даволаш, ҳам профилактика воситаси сифатида тавсия этишади. Аммо бундай дорилар фақат касалликнинг бошланғич босқичида самарали.Боланинг иммунитетини кучайтиришга ўсимликлар асосидаги иммуномодуляторлар (масалан, Світанок, Джерело) ҳам ёрдам беради. Шошилинч ҳолатларда мутахассислар бундай фито воситаларнинг дозасини (тахминан 2 3 томчига) оширишни тавсия этишади. Бола томоғининг оғриётганидан шикоят қилдими? Бу аломатни бартараф этишга Хлорофиллипт ёрдам беради. У касалликнинг кучайишига йўл қўймайди. Аммо қуйидагиларни эътиборга олинг: ушбу препарат таблетка, мойли, спиртли эритма, спрей кўринишида ишлаб чиқарилади. Уларнинг қай биридан фойдаланиш яхшироқ эканини шифокорингиз айтади.

Манба: Avitsenna.Uz