Саломатлик

Болада меъёрдан ортиқ сўлак ажралишининг 6 сабаби

Олти ойгача бўлган болаларда сўлакнинг кўп ажралиши ҳам табиий ҳолат. Лекин бу даврдан ўтган болаларда кўп сўлак ажралишига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин.

1. Тиш чиқиши

Тиш чиқиши қийин ва оғриқли кечиши. Болада тиш чиқишини осонлаштириш учун унга маxсус силикон ўйинчоқ беринг.

2. Сўлакни юта олмаслик

Бундай патология 1-2 ёшдаги, аллергияга мойил бўлган болаларда кузатилади. Кичкинтойни даров ЛОР шифокорига кўрсатинг, шунингдек логопед ва аллерголог маслаҳатларини олиш ҳам тавсия этилади. Бу муаммога иложи борича тезроқ ечим топинг, акс ҳолда болада нутқ билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлади.

3. Оғиз бўшлиғидаги касалликлар

Энг кўп тарқалганлари стоматит ва гингивитдир. ²ар қандай оғиз бўшлиғи касалликларида болани педиатр ва стоматолог кўригига олиб боринг.

4. Заҳарланиш

Болакай кимёвий таъсирга эга моддаларни ютиб юборганида унда хаддан зиёд кўп сўлак ажралиши кузатилади. Бундай пайтда тез ёрдамни чақиришга шошилинг.

5. Ошқозон-ичак касалликларида

Ошқозон яраси, панкреатит, гижжалар, овқатдан заҳарланиш ва инфекцион касалликлари. Болангиз меъёрдан ортиқ сўлак ажрата бошласа, уни педиатр кўригига олиб бориб, таҳлилга қон топширинг ва қоринчасини нима безовта қилаётганини аниқланг.

6. Асаб хасталиклари

Агар юқоридагиларнинг ҳеч бири болада кузатилмаса, аммо сўлак ажралиши меъёрдан ортиқ бўлса, фарзандингизда асаб ўзгаришлари мавжуд бўлиши мумкин. Болакайни невропатолог кўригига олиб боринг.

Манба: «Sug'diyona» газетаси