Боғча ёши

Болага китоб ўқиб беришнинг фойдаси

Боланинг ақлий ривожланиши ҳақида қайғурадиган ота-она унга албатта китоб ўқиб бериши керак экан. Бу ҳақда Калифорния Университети тадқиқотлари сўзламоқда.

Болага ҳар куни ётишдан олдин баланд овозда китоб ўқиб берилса, унинг ақлий ривожланишига катта ижобий таъсир этилар экан.

Психологик текширувлар шуни кўрсатдики, болага китоб ўқиб берилганида унда:

  • сўз бойлиги ошади;
  • китобга меҳри пайдо бўлади;
  • муомиласи чиройли бўлади.

Китобда қанчалик мукаммал сўзлар мавжуд бўлса, келажакда болага бу сўзларни ўрганиши янада осон бўлар экан.

Янги туғилган чақалоққа 5 дақиқа давомида бўлса ҳам китоб ўқиб бериш, унинг ҳам ақлий ривожланиши учун жуда фойдали экан.

Яна бир тадқиқотнинг кўрсатишича, 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларга кўп китоб ўқилса, уларнинг чап мия яримшари ривожланар экан. Бу дегани, болада суҳбат қилиш, тасаввур, тилга мойиллик каби хислатлар юксалади. Китобни ўқилишини кўп эшитган бола буюм ва сўзлар орасида боғлиқликни кўп кўра бошлайди. Бу эса боланинг миясини илмий, академик йўналишда ривожланишига туртки бўлади.

Ундан ташқари уйқуга кетишдан олдин китоб ўқилса, бола осон уйқуга кетади ва тинч ухлайди, ота-она ва бола орасидаги руҳий муносабат янада мустаҳкамланади.

Болага қандай китоб танлаш лозим?

Энг яхши китоб, бу классик эртак ва ҳикоялардир. Лекин ундан яхши танлов, бола ўзи қизиққан китобини ўқиб бериш. Бола билан китоб дўконларига тез-тез бориб туриш керак. У ерда бола ўзи қизиқиб танлаган китобини олиб бериб, унга ўқиб бериш мақсадга мувофиқ бўлади.

Битта ўйинчоқнинг нархига баъзида 10 дона кичик китоб сотиб олса бўлади. Ота-она пулни сифатсиз, кераксиз ва баъзида зарарли пластикдан ясалган ўйинчоққа эмас, фойдаси ҳар томонлама катта ва қизиқарли китобни олиб бериб, боланинг келажагига катта ижобий хисса қўшган бўлади. Кейинчалик бола ҳам, ўйинчоқ дўконига эмас, балки китоб дўконига боришни афзал кўриб қолади.

Мақола ёққан бўлса, дўстларингиз билан бўлишинг!

Манба: Uzbaby.uz