Тарбия

Болага «йўқ» дейишни ўрганамиз

Эртами-кечми ҳамма ота-оналар «йўқ» дейиш зарур бўладиган вазиятга тушиб қолади: масалан, болани асраш учун розеткага қўлини тиқишда ёки музқаймоқнинг учинчи порциясини талаб қилганида. Бола тушуниши ва қулоқ солиши учун бу сўзни қандай тарзда айтиш керак?

Рад қилишнинг бир неча қоидалари:

  • «Йўқ» кам айтилиши керак. «Йўқ» сўзи одат тусига кирмаган ва ўзига хос бўлиши керак. Сиз бу сўзни айтганингизда боланинг эътибори унга қаратилсин. Агар сиз ҳар доим «йўқ» деяверсангиз, бола уни сезмайди ва эътибор ҳам бермайди.
  • Болага айтилган «йўқ»ни бекор қилиб бўлмайди. Болага ҳар гал «йўқ» деётганингизда ўзингизга катта масъулият юкланаётганини эсингиздан чиқарманг.
  • Агар сиз болангизга «йўқ» дейишга қарор қилсангиз, катта ишга тайёр бўлинг. Бу иш боланинг дарров бу тақиққа қаршилик кўрсатишидан бошланади. Бу ерда у билан курашиб ўтирмасдан, хотиржамлик билан ўз сўзингизда туриб олишингиз жуда муҳим.
  • Агар болангизнинг тушунишга қодир эканлигига ишонсангиз, унга «йўқ» дейишингизнинг сабабини тушунтиринг.
  • «Йўқ» — бу ҳар доим холис айтиладиган сўз. Агар бу сўзни дарғазаб оҳангда айтсангиз, бола мени яхши кўрмайди деб ўйлайди. Агар сиз уни кулиб туриб айтсангиз, бола мен билан ўйнаяпти деб ўйлайди. Болага бирон нарсани тақиқлаш керак деб ҳисобласангиз, бу сўзни хотиржам ва ишонч билан гапиринг, у ҳам бунга хотиржамлик билан муносабатда бўлади.

Манба: Daryo.uz