Болалар таоми

Болажонлар учун творогли печенье тайёрлаймиз

Мазкур творогли печенье жуда майин ва ажойиб таъмга эга бўлиб, бундай пишириқлар болажонларга албатта маъқул келади!

Керакли масаллиқлар:

- 2 та тухум;

- 200 грамм шакар;

- 1 чой қошиқ разрыхлитель;

- 1 пакетча ванил шакари;

- 200 грамм майин творог;

- 200 грамм юмшатилган сарёғ;

- 400 грамм (уч стакан) ун.

Тайёрланиши:

  1. Тухум, шакар, ванилин, сарёғ, творогни қўшиб, яхшилаб аралаштирамиз. Бунда блендер ёки миксердан ҳам фойдаланиш мумкин.
  2. Унни разрыхлитель билан аралаштириб, юқоридаги аралашмага элаб соламиз.
  3. Тезда майин хамир қорамиз. Хамирни узоқ вақт аралаштириш шарт эмас.
  4. Хамирни пакетга солиб, совуткичга 2—3 соатга қўямиз.
  5. Шундан сўнг, хамирни бироз ун сепилган юзада 3—4 миллиметр қалинликда ёйиб оламиз.
  6. Печенье учун мўлжалланган шаклчалар ёрдамида хамирга турли шакллар берамиз.
  7. Печеньени аввалдан 170—180 даражагача қиздирилган духовкада 20 дақиқага яқин пиширамиз.
  8. Тайёр бўлган печеньеларни жем, шоколад ёки қуюлтирилган сут ёрдамида бир-бирига ёпиштириш мумкин.

Печенье янада мазали чиқиши учун уни меҳр билан тайёрланг!

Ёқимли иштаҳа!