Чақалоқ

Болангиз Қайси Фаслда Туғилган? Бунинг аҳамияти бор!

Битта оилада туғилган тўртта боламнинг феъли тўрт хила?- ҳайрон бўлиб сўрайди оналардан,бири. Уларнинг ҳар бирига “ўз тилида” гапиришим керак. Хўш бунинг боиси нимада? Нима учун битта ота-онанинг фарзанди, бир жойда бир муҳитда вояга йетаётган фарзандларимизнинг бир-бирига ўхшамайди? Мутахассисларнинг кўп йиллик тадқиқотлари, кузатувлари асосида юзага келган ушбу таҳлилда бунинг боисини билиб оласиз. Боиси одам туғилган йил ой кун фасл ҳам унинг табиатида ҳаётида ўзи ўйлаганидан ҳам кўра кўпроқ аҳамият касб этади.

ИЗҒИРИННИНГ “БОЛАСИ” Қаҳратонннинг совуғида дунё юзини кўрган болалар: Саломатлиги: совуққа чидамли, аллергияга мойил, бош оғриши, юрак қон томир касалликлари безовта қилиши мумкин. Руҳий ҳолати: Ҳис ҳаяжонга берилувчан, гина сақламайди, ўзига ишончи баланд, юқори интеллектуал салоҳиятга эга, мослашувчан эмас, аммо ўзи дўстликни қадрлайди. Мақтовга арзийди: жанжални ёқтирмайди, ўз хатоларини таҳлил қилади, меҳнатни яхши кўради, мақсад сари интилувчан.

БАҲОРНИНГ “ТЎПОЛОНЧИЛАР”И Баҳорда туғилган фарзандларимиз: Саломатлиги: диққат йетишмаслиги, хотира сусайиши, аллергия безовта қилади. Руҳий ҳолати: Муаммони йечгандан кўра уни айланиб ўтишни маъқул кўради, беқарор феълга эга. Баҳордаги ўзгарувчанлик унга ҳам ўтган. У кўп нарсаларда бошқаларни айблайди. Кичик нарсани ҳам юрагига тез олади. Ижодкорлик қобилиятни юқори баҳолаш мумкин. Мақтовга арзийди: Ўта эҳтиёткор, меҳнатдан қочмайди.

САРАТОННИНГ ДИЛБАНДЛАРИ Ёзнинг иссиғида оламга келган фарзандларимиз: Саломатлиги: Уларнинг организми туғилгандаёқ ҳамма витаминлардан қабул қилгани учун чидамли. У ҳали чачалоқлигидаёқ тоза ҳавода сайр қилган, қуёшнинг беминнат нурларидан баҳраманд бўлган. Шунинг учун у касалликларга кам чалинади. Руҳий ҳолати: Ўта ҳаяжонга берилувчан, жамоани яхши кўради, ўзига юқори баҳо беради. Мақтовга арзийди: Ёрдамга шай, мақсадидан чалғимайди, бир иш бошладими тугатмагунча тинчимайди.

КУЗНИНГ АҚЛЛИЛАРИ Саломатлиги: Нафас йўллари касалликларига чалинувчан, астма учраши эҳтимоли бор. Руҳий ҳолати: Мослашувчан, ҳар бир ишда ҳисоб китобни яхши кўради, шошилмасдан иш қилади. Унинг феълига қараб у келажакда албатта дипломатия соҳасини эгаллайди деб ўйлашингиз табиий. Мақтовга арзийди: Ўз хатоларидан хулоса чиқаради, Ҳар бир қадамини ўйлаб босади,бошқа фаслда туғилганларга нисбатан фаолроқ. Бу фасл болалари молия, иқтисод, ҳуқуқ соҳасида бемалол ишлай оладилар Болангиз қайси фаслда туғилганидан қатъий назар у бизнинг меҳримизга муҳтож. Яхши одам улғайиши учун яхши ота-она бўлиши зарур. Табиат фарзандларимизга инъом этган феъл-атворни ижобийсига айлантириш, улардан бўлажак даҳо яратиш ўз қўлимизда.