Болалар таоми

Фарзандингиз учун фойдали бўлган 10 та маҳсулот

Болалар таоми фойдали ва хилма-хил бўлиши лозим. Бироқ кўпчилик ота-оналар баъзи маҳсулотларни болалар рационига киритишга шошилмайди. Қуйида фарзандингиз учун фойдали бўлган 10 та маҳсулотни келтириб ўтамиз.

  1. Ёнғоқ ва ёнғоқ пасталари

Америка Аллергия, астма ва иммунология академиясининг охирги тадқиқотларига кўра, ёнғоқ мева-сабзавотлар, дон маҳсулотлари билан таниш бўлган болаларга 6 ойликдан бошлаб берилиши мумкин. Ёнғоқлар - микроэлементлар хазинасидир. Ёнғоқ, писта каби маҳсулотлар таркибида кўп оқсил, фойдали ёғ кислоталари, Е витамини ва марганец, калий ҳамда темир каби минераллар мавжуд. Бир ёшгача бўлган болалар табиийки, қаттиқ ёнғоқни ея олмайди. Бундай вазиятда ёнғоқ пасталарини аста-секинлик билан бола рационига киритиб бориш мумкин.

  1. Тухум

Тухум бола учун деярли идеал таом ҳисобланади. У енгил ҳазм бўлади ва таркибида фолий кислотаси, темир ва холин, оқсил, А, Д ва Е витаминлари мавжуд. Болага қайнатилган тухумни пюре ҳолига келтириб бериш мумкин. 8—9 ойликдан бошлаб, қайнатилган тухум оқини кичик бўлакчаларга бўлиб бериш мумкин.

  1. Ёғ

Ёғлардан қўрқманг, уларнинг бола мияси ва асаб тизими ривожланиши учун фойдаси аллақачон исботланган. Фарзандингизга пюре беришни бошлаганингиздан бироз вақт ўтиб, унга камроқ сарёғ ҳам қўшиб боринг.

  1. Ловия

Ушбу дуккакли ўсимлик оқсил, темирга бой, таркибида фолий кислотаси, цинк ва марганец мавжуд. Ловияни бир неча соатга сувда ивитиб қўйиб, кейин юмшоқ ҳолга келгунча қайнатинг. Тайёр ловияни ёш болаларга пюре ҳолида, каттароқ болаларга бутунлигича турли таомларга қўшиб бериш мумкин.

loviya

  1. Балиқ

Фарзандингиз рационига лосос, тунец, сельд ва сардина каби балиқ турларини киритинг. Улар яримтўйинмаган ёғ кислоталарининг тенгсиз манбаси ҳисобланади. Бу кислоталар боланинг икки ёшгача бўлган даврида айниқса муҳим ҳисобланади.

Жуда кичик болалар учун балиқни тоблаб пишириб, уни тери ва суякларидан ажратиб, пюре ҳолига келтириш ҳамда кўкрак сути билан аралаштириб бериш мумкин.

  1. Зираворлар

Болани қаттиқ таомга ўргатгандан кейин, аста-секинлик билан унга бутун оила учун мўлжалланган таомлардан бериб боринг. Ўткир зираворларни бериш тавсия этилмайди. Корица қўшилган олмали пюре ёки петрушка ва лимон қўшилган балиқ каби бир нечта вариантлар мавжуд.

  1. Тофу

Шифокорлар бир ёшдан кейин бола рационига тофуни киритишни тавсия қилади. Унинг таркибида темир, цинк ва жуда кўп оқсил мавжуд. Тофуни қовуриш, тоблаб пишириш, қайнатиш, асосий таом ёки десерт сифатида тортиш мумкин.

tofu

  1. Буғдой нон

Кичик ёшли болаларга нонуштада бўтқалар, буғдой нон ёки қотирилган кулча нон бериш тавсия этилади.

  1. Қўшимчаларсиз йогурт

Ароматизатор ва турли таъм берувчи қўшимчаларга эга бўлган йогурт таркибида 3 чой қошиққача бўлган шакар мавжуд. Ширин таъмга ўрганиб қолган бола оддий йогуртларни ейишни истамайди. Шунинг учун 1,5 ёшгача бўлган болага қўшимчаларсиз йогурт беринг.

  1. Қизил гўшт

Америка Педиатрия академияси тадқиқотлари кичкинтойлар рационига қизил гўштни киритиш лозимлигини кўрсатди. Ундаги темир ва цинк дон маҳсулотларига қараганда яхшироқ ҳазм бўлади.

Мақолани тайёрлашда "Parents.ru" сайти маълумотларидан фойдаланилди.