Биласизми?

Телевизор зарарлари

Кўпчилигимиз телевизорларсиз ҳаётимизни тассавур қила олмаймиз. Соатлаб телевизор қаршисида ўтириб, севимли киноларимизни ва дастурларимизни томоша қиламиз. Лекин телевизор кўриш қанчалик фойдали ва қанчалик зарар эканлиги ҳақида хеч ўйлаб кўрганмисиз? Қуйида сизлар учун бу ҳақида ўзимизнинг холисона фикрлар, сиз ҳам ўзингизники билан ўртоқлашинг.

Маслаҳатлар:

  • Телевизор рекламалар билан инсонни манқурт қилиб қўяди.Агарда сиз реклама фақатгина ақлсиз ва оми инсонларга таъсир ўтказади ҳолос, деб ўйласангиз, сиз янглишасиз. Корпорациялар айнан уларнинг маҳсулотларини реклама орқали исетеъмолчига сота олишларига кўзлари етмаганда эди, триллионлаб долларларини реклама йўлида сарфламаган бўлар эдилар.
  • Телевизор муносабатларни бузади.Телевизор орқали кўраётганларингизни барчаси ҳақиқат эмасдир. Сиз қайғураётган қаҳрамонларни аслида, офисларда ўтириб, сенарийлар ёзаётган инсонлар томонидан ўйлаб топилади. Тўқима қаҳрамонларни ўйлаб ўтиргандан, сиз яхшиси атрофингизни ким ўраб тургани билан қизиқинг. Кунингизни яқин инсонларингиз билан ўтказинг, уларга эътиборингизни ажратинг. Ҳеч қачон унутмангки, сиз уларга ва улар сизга муҳтождирлар.
  • Телевизор психик қувватингизни ўғирлайди. Токи телевизорингиз ёқиқ экан, сизнинг ҳаёлингиз унинг чангалида асирдадир. Бу шуни билдирадики, сизнинг психологик энергиянгиз унга қаратилган ва сиз уни бошқара олмайсиз.
  • Телевизор пул туради. Сиз ўйлайсизки, Телевизор сизга арзонга тушмоқда. У ҳолда бир ҳисоблаб кўринг, электр қувватига, ДВД қурулмаларига, кабел телевиденияларига қанча пул сарфламоқдасиз?
  • Телевизор сизнинг онгингизга таъсир ўтказади. Телевизор ҳаётни соддалаштиради. Агарда сизни бутун бир давлат ёки бир уюшган жиноятчилар гуруҳи қувлаб келишаётган бўлсалар ҳам, шу воқеа сўнгида сизни Баҳтли Ниҳоя кутиб турибди, дея ишонтира олади. Бу сизни ҳар томонлама фикрлашингизни сустлаштиради. Сизга ҳақиқий ҳаётда учрайдиган муаммолар осонликча ўз ечимини топа оладиган туюлади. Сиз ҳар ҳил ҳолатлардан қандай қилиб чиқиб кетиш йўлини ўйлашга ҳам дангасалик қилиб қоласиз ва стандарт ҳолатларда ҳам ечим топа олмайсиз.
  • Телевизор соғлигингизга ҳам таъсир кўрсатади. Унинг қаршисида зуоқ ўтириш, нафақат сизнинг кўз нурингизга таъсир қилади, балки фигурангиз бузилишига ҳам сабаб бўлади. Диван, телевизор ва егулик – бу учлик семиришга кенг йўл очувчи ҳолатдир.
  • Телевизор кўриш учун қанча вақтингизни сарфлайсиз? Унга кетказган вақтингизни бошқа бирор бир фойдали нарсага сарфласангизчи? Масалан, ўзингиз ёқтирган ишга, китоб ўқишга, ёки дъостларингиз билан кўришишга. Дунёда шунчалар қизиқ нарсалар кўпки, улар миллионлаб теле дастурлар ва кинолардан қизиқдир.

Манба: Avitsenna.Uz