Саломатлик

Болангиз йўталяптими? Қарши чоралар билан танишинг!

  • Битта пиёзни майдалаб тўғранг-да, 2 ош қошиқ шакар билан аралаштириб, эрталабгача қолдиринг. Кейин шарбатини олиб, болангизга 1 чой қошиқдан кунига 2 маҳал ичиринг. Муолажа давомийлиги: 3-4 кун.
  • 2 ош қошиқ хантални 2 литр қайноқ сувга солинг. Болакай 15 дақиқа сувга оёқларини солиб ўтирсин. Фақат сувнинг иссиқлик даражаси тери куядиган даражада бўлмаслигига эътибор қилинг. Сўнгра яхшилаб артиб, иссиқ пайпоқ кийдиринг. Бу муолажани ухлашдан олдин бажарган маъқул.
  • Фарзандингизни йўтал безовта қилса, минерал сув ёки истеъмол содаси солинган сувнинг буғига томоғини тутиб туриши ҳам фойда беради. Фақат сувнинг иссиқлиги 40 даражадан ошмаслиги керак.
  • Битта лимонни сиқиб, шарбатини 10 дақиқа паст оловда қайнатинг. Сўнгра 2 ош қошиқ глицерин қўшинг. Токи аралашма 1 стакан бўлгунча асал қўшинг. Кунига бир марта 1 ош қошиқдан болага бериш мумкин. Агар йўтал кучли бўлса, 3 ош қошиқдан.
  • 2 та бананни қирғичдан ўтказинг. 200 мл. сувга солинг. 2 ош қошиқ шакар қўшиб, қайнатинг. Иссиқ ҳолида болакайга 2 ош қошиқдан ичиринг.
  • 200 мл. сутни тенг миқдордаги минерал сув билан қайнатиб, 1 чой қошиқ асал қўшинг. Кунига 2-3 марта 1 ош қошиқдан болакайга ичириш мумкин.
  • Кичкинтой йўталаётганда уни массаж қилиш ҳам фойдали.
  • 1 бош пиёз ва 2 бўлак саримсоқпиёзни майдалаб тўғраб, 2 стакан сутга солиб, то юмшагунча қайнатинг. 1 чой қошиқ асал ҳам қўшинг. Қуруқ йўтал фарзандингизни безовта қилганда, 1 ош қошиқдан ичиринг. Бир кунда 3 мартагача ичириш мумкин.
  • 300 гр. асални ярим кг. майдаланган ёнғоқ мағзи, 4 та лимон шарбати ва 100 мл. алоэ шарбати билан аралаштиринг. 1 чой қошиқдан кунига 3 маҳал ичириш мумкин.

Манба: Darakchi.uz